Cовуқ кунларда электрдан ортиқча фойдаланганлар тармоқдан узиб қўйилмайди

Cовуқ кунларда электрдан ортиқча фойдаланганлар тармоқдан узиб қўйилмайди


Ижтимоий тармоқларда соатига 4,5 киловатт соатдан ортиқча электр энергияси ишлатган хонадон электр таъминотидан узилиши ҳақида тасдиқланмаган хабарлар эълон қилинган. Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, тегишли қарорнинг нотўғри талқин қилинаётганини маълум қилди.

Билдирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан қабул қилинган Қоидаларнинг 63-4-бандига асосан, истеъмол қилинадиган электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли юклама орқали чегараланиши, бунда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан электр энергиясини назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан ва жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10-15 кВт қувват доирасида чеклов киритилиши кўзда тутилган.

Вазирлик қайд этишича, бу амалиёт истеъмол юқори бўлган жойларда қўлланилади ва истеъмолчи ортиқча ускуналарни ўчириб, кучланишни белгиланган меъёрдан камайтирса, ҳисоблагич узоғи билан 15 дақиқа ичида автоматик равишда ёнади.

Бироқ ҳаво ҳароратининг совуқ кунларида истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу норма вақтинча бекор қилинди. Яъни, хонадон эгаси электр энергиясидан белгиланган меъёрдан ортиқча фойдаланганда, ҳисоблагич автоматик тарзда ўчириб қўйилмайди.

Шуннгдек, истеъмолчиларчилардан агар хонадонинида электр токи ортиқча юклама билан ўчган бўлса, юкламани камайтирганидан сўнг электр таъминоти 10 – 15 дақиқа орасида автоматик равишда тикланишини ёдда тутишлари сўралган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.