Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

У Жиноят кодексининг учта моддаси, жумладан, “туҳмат” моддаси билан айбдор деб топилди.

Аввалроқ, “Эмине-Лемара Мирзаахмедова” тахаллуси билан фаолият олиб борувчи блогер Эмина Карамановага нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш ва қалбакилаштириш, сотиш ёки фойдаланиш) 2 ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.

Олий суд хабарига кўра, Зангиота туман суди ҳукми билан блогер ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 7,5 йилга қамалган.

Аммо, Мирзаахмедова ва унинг ҳимоячилари томонидан апелляция тартибида шикоятлар берилган. Лекин, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 13 декабрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз ва шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.