Музлама сабаб ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, столбага урилди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маълум қилишича, ҳодиса 14 декабрь куни соат 09:15 ларда Учтепа тумани “Ўрикзор” маҳалласи Зарафшон кўчасида содир бўлган.
Yutong русумли 53-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.А. (стажи 7 йил) бошқарувидаги электробус ҳаракатланиб бораётган вақтда йўлдаги музлама сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги столбага бориб урилган.
“Мазкур ЙТҲ натижасида, тан жароҳати олганлар йўқ. Электробус техник шикастланган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.