«Йўллардаги тирбандликни бартараф этиш, атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдини олиш, экологияни асраш уцун жамоат транспортидан фойдаланишни қулай, тартибли ва арзон қилиб, хусусий транспортларга айрим хизматларни қимматроқ қилиш керак», — дейди «Миллий тикланиш» партияси етакчиси.
Шунингдек, Алишер Қодиров бу борадаги чет эл тажрибасини ҳам эслатиб ўтди.
«Хитойда автомашинани сотиб олиш қийин эмас, чунки нархни ўзи белгилаб ололмайди. Жаҳон савдо ташкилоти талаблари бор. Лекин автомобилдан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш жуда ҳам қиммат. Бунда «парковка», пуллик йўллар, солиқлар орқали автомобилдан фойдаланишни қиммат қилиб қўйган. Сингапурда ҳам шундай»,–дейди депутат.
Унинг фикрича, Транспорт вазирлиги жамоат транспортини қулай, арзон, тартибли қилиш билан биргаликда хусусий транспорт жозибадорлиги масаласида жиддий таклифлар ишлаб чиқиши керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.