Ўрмон хўжалиги ходимларининг ўз ишига совуққонлиги ортидан бир нечта дарахтларга шикаст етди, айримлари кесиб кетилди.
Қайд этилишича, Бойсун туман Экология бўлимига келиб тушган тезкор хабарларга асосан Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Хомкон” бўлими ўрганилганда мазкур бўлим ходимларининг ўз ишига совуққон муносабатда бўлганлиги ортидан 4 туп ўсувчанлигини йўқотмаган “Зарафшон” арчаси, 2 туп ўсувчанлигини йўқотган “Зарафшон” арчаси таг қисмидан кесилганлиги, шунингдек, 43 туп арча дарахтларининг ён шохлари кесилиб, шикастлантирилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан “Хомкон” ўрмон бўлими ходимларининг ҳар бирига нисбатан МЖтКнинг 95-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий жарима қўлланилиб, табиатга етказилган 21 миллион 583 минг сўм зарарни қоплаш белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.