Нашрда ЕТТБ Ўзбекистондаги “Ҳамкорбанк” АТБга 10 миллион АҚШ доллари ажратилиши маълум қилинган.
“ЕТТБ йирик хусусий кредитор “Ҳамкорбанк”га янги маблағлар тақдим этиш орқали “яшил” молиялаштириш имкониятларини кенгайтиради ва Ўзбекистонда “яшил” инновацияларни ривожлантиришга ҳисса қўшади, — дейилади мақолада. — Ўзбекистоннинг II “яшил” иқтисодиётни молиялаштириш дастури (GEFF II Uzbekistan) доирасида ЕТТБнинг 10 миллион долларгача бўлган кредити “Ҳамкорбанк”га бутун мамлакат бўйлаб корхоналар ва уй хўжаликларига энергия самарадорлигини ошириш бўйича кредитлар бериш ҳажмини кенгайтириш имконини беради”.
“GEFF II Uzbekistan” лойиҳаси Дания, Нидерландия, Швейцария ва Буюк Британия иштирокидаги Иқлим инвестиция фонди (CIF) ҳамда Япония, Литва ва Хитой Тайпейи иштирокидаги инклюзив “яшил” кредитлашни ривожлантириш бўйича “Тенглик ва гендер ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун” мультидонор ҳамкорлик фонди (A4EG) техник кўмагида молиялаштирилади.
“GEFF Uzbekistan II” лойиҳаси ЕТТБнинг “яшил иқтисодга ўтиш (GET) ёндашувининг бир қисми бўлиб, унда Банк 2025 йилга бориб кўпчиликка тегишли “яшил” банк бўлишни мақсад қилган. “GET” ёндашувига кўра, ЕТТБ 2025-йилга келиб “яшил” молиялаштиришни 50 фоиздан оширади. 2006 йилдан бери ЕТТБ 49 миллиард евролик “яшил” инвестициялар билан шартнома тузди ва йилига 124 миллион тонна карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириши кутилаётган 2600 дан ортиқ “яшил” лойиҳаларни молиялаштирди. Бугунги кунга қадар ЕТТБ Ўзбекистон бўйлаб 146 та лойиҳага қарийб 4,4 миллиард евро сармоя киритган”, — деб ёзган банк сайтида жойлаштирилган мақола хулосасида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.