Туман ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди.
Ҳолат бўйича туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, саноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб боришган.
Қайд этилишича, саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишлаб қолгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлди. Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан суҳбатлашишди. Қизнинг аҳволи яхши ва кайфияти ижобий.
«Шу ўринда, бундай маълумотларни тарқатаётган ахборот манбаларига вазиятга баҳо беришдан аввал, унга аниқлик киритишларини ва тўғри маълумотларга таяниб материал эълон қилишларини сўраган бўлардик», – дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.