Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида мурожаатлар 112 мингдан ошди

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида мурожаатлар 112 мингдан ошди


2023 йил январь-ноябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 112 480 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

  • 104 053 таси харид чеки бермаслик;
  • 4 351 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
  • 222 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
  • 3 854 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 62 040 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.

Мурожаатлар асосида 45 117 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 % ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 2023-йилда 45 060 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 36,8 млрд сўм мукофот тўланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.