Келгуси йилда йилига 10 мингта электромобил ишлаб чиқарадиган завод қурилади

Келгуси йилда йилига 10 мингта электромобил ишлаб чиқарадиган завод қурилади

Давлат раҳбари “Ўзавтосаноат”ни трансформация қилишни жадаллаштириш, харажатларни камайтириш лозимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Келгуси йилда йилига 10 мингта электромобил ишлаб чиқарадиган завод қурилади
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда автомобиль ишлаб чиқариш 3 баробар кўпайиб, жорий йил якунида 415 минг донага етиши кутилмоқда. Соҳада давлат монополиясини йўқ қилиш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида 3 та янги хусусий корхона ва нуфузли хорижий брендлар жалб этилган.

Тақдимотда шу борадаги чора-тадбирлар, тармоқ олдидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Хусусан, мамлакатда енгил автомобиль ишлаб чиқаришни 2030 йилгача 1 миллион донага етказиш мақсад қилинган. Йиғилишда бу борада 2024 йилда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

“Энди “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ҳам маҳсулотлар моделини кенгайтириб, сифатини яхшилаш, таннархни камайтириб, рақобат муҳитида ишлашга ўтиши зарур”,- дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Келгуси йилда йилига 10 мингта электромобил ишлаб чиқарадиган завод қурилади
Маълумки, бугунги кунда жаҳондаги етакчи автозаводлар электромобил ишлаб чиқаришга ўтмоқда. Мамлакатимиз саноатчилари ҳам тезроқ бу йўналишни ўзлаштириб, замон талабига мослашмаса, келгусида бозорда ўрин топиши янада қийин бўлади.

Бу борада илк лойиҳалар бошланган. Келгуси йилда шундай завод ишга туширилиб, 10 мингта электромобил ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Келгуси йилда йилига 10 мингта электромобил ишлаб чиқарадиган завод қурилади
Президент бу йўналишга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлаб, тармоқ корхоналарида электромобиллар учун бутловчи қисмлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.