Фарғона вилояти ИИБ спортчи қўйиб юборилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Шундан сўнг, ижтимоий тармоқда Тўхтамуродов қўйиб юборилгани, айни вақтда очиқликда юргани ҳақида хабар тарқалди. Аммо, Фарғона вилояти ИИБ мазкур хабарларни рад этди ва спортчи айни вақтда ҳибсда сақланаётганини маълум қилди.
Шунингдек, ҳибсда сақланаётган Тўхтамуродовнинг ўзи ҳам ҳолатга изоҳ берди.
“Тўғриси, ўша кунги бўлган ишдан афсусдаман. Шу кунгача ўтирган бўлсам, хар бир дақиқада ўзим учун хулоса чиқардим. Бундан кейин, бу иш қайтарилмайди. Бу ердан чиқиб, ватаним учун хизмат қиламан”, — дейди спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Ҳумоюн Тўхтамуродовга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.