Қаршида ободонлаштириш хизмати ходимлари бошпанасиз ҳайвонлар учун заҳар ташлаб чиқишган. Бу ҳақда “Mehr va Oqibat” ҳайвонлари ҳимоя қилиш жамияти маълумотларига асосан мухбиримиз хабар бермоқда.
“27 январь Қаршида яшовчи бир аёл томонидан мурожаат келиб тушди. Унда қайд этилишича, “Ободонлаштириш”нинг қаровсиз ҳайвонларни ушлаш хизмати ходимлари Арабхона массиви ҳудудида заҳар ташлашган. Натижада заҳарланган озуқани истеъмол қилган ҳайвонлар азоб чекиб ўлган. Бунга нафақат катталар, балким болалар ҳам гувоҳ бўлган”, — дея қайд этишмоқла зооҳимоячилар.
Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан дарҳол Ички ишлар вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Олий Мажлис депутатига шикоят йўлланган.
Бундан ташқари, Mehr va Oqibat жамиятида Ветеринария бошқармаси вилоят ва шаҳар бўлимлари, Ўзбекистон Давлат санитария-эпидемиология назоратининг расмий хатлари мавжуд. Уларда айтилишича, заҳарлаш каби ҳайвонларни ўлдириш усуллари ноқонуний ҳисобланиб, мамалакатимизда қўллаш таъқиқланган.
Хуллас, зооҳимоячилар табиий савол билан мурожаат қилишмоқда. Кўчалардан ҳайвонларни йўқотиш муаммосига нисбатан аниқ қонуний таърифлар берилган бўлсада, нима сабабдан бундай шафқатсиз чоралар ҳанузгача қўлланилмоқда?
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.