2011 йил 11 март куни Японияда содир бўлган 9 магнитудали Тохоку зилзиласи нафақат мамлакатнинг шимоли-шарқий ҳудудларига, балки бутун Япония ҳудудига таъсир кўрсатгани маълум қилинди. Фожиа оқибатида Япониянинг Fukushima Daiichi Nuclear Power Plant атом электр станциясидаги учта реакторда авария юз бериб, ядровий инқироз келиб чиққан эди.
Олимларнинг таъкидлашича, кучли ер силкиниши ортидан ҳосил бўлган улкан сейсмик тўлқин Ер марказигача бўлган тахминан 5800 километр масофани босиб ўтиб, қайта ер юзаси томон қайтган. Натижада Япониянинг деярли бутун ҳудуди шарққа қараб ярим сантиметрга яқин силжиган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.