13-бекат ва 14-бекатларда қурилиш ишлари ўз якунига етди.
Метрополитен қурилиш қоидалари ва меъёрларига кўра, ер усти ҳалқа йўлининг «Турон» (13-бекат) ва «Қипчоқ» (14-бекат) бекатларида жорий йилнинг 15 декабрь кунидан бошлаб синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
«Шунингдек, синов муддати якуни ва янги бекатларнинг йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошланиш муддати тўғрисидаги маълумотлар синов натижалари асосида қўшимча равишда тақдим этилади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.