Ўзбекистон Эронга кириш визаси бекор қилинган 33 давлат рўйхатига киритилди.
Унга кўра, Эрон вазирлар маҳкамаси сайёҳлар учун виза тартибини бир томонлама бекор қилишга қарор қилган. Бу қарор сайёҳлар сонини оширишга қаратилган.
Рўйхатга Ўзбекистондан ташқари Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва бошқалар ҳам киритилган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг саккиз ойида Эронга 4,4 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрган, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 50 фоизга кўпдир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.