Видеода қизнинг отаси фарзандининг қўлидаги жароҳатларни кўрсатиб, Ўзбекистон президентидан ёрдам сўрамоқда. Унинг айтишича, саккизинчи синфда ўқийдиган қизини Бухоро туманидаги 26 сонли мактаб директори урган.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси маълум қилишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ташкилотлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда махсус ишчи гуруҳи тузилган. Суриштирув давомида директор қизни мактабнинг тартиб қоидаларига риоя қилмагани учун калтаклаганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўз вазифаларини бажаришда жиддий хатога йўл қўйган ва ўқувчига нисбатан куч ишлатган мактаб директорининг ҳаракатларини текширмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.