Дастлабки маълумотларга кўра, Андижон ҳокими лавозимига тайинланишидан олдин вилоят молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Хайдаров ва унинг шериклари бюджетдан 48 миллиард сўм маблағни талон-тарож қилишган.
Бош прокуратура томонидан олиб борилган тергов иши бўйича 37 кишига айблов эълон қилинган, улардан 32 нафари ҳибсга олинган. Айни пайтда гумонланувчилар томонидан зарарнинг 23 фоизи қопланган.
28 май куни Хайдаров депутатлик даҳлсизликдан маҳрум қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.