“9 август куни соат тахминан 20.10 да Жиззахдаги болалар боғчасига туташ ҳудудда патруллик қилаётган пайтда, ҳарбийлар металл конструкцияга арқон боғлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эркакни кўриб қолишган", дейилмоқда Миллий гвардия хабарида.
Гвардиячилар эркакни бу қалтис ҳаракатни қилишдан тўхтатиб қолишган.
Кейинчалик, 37 ёшли эркакнинг тан олишича, у севиб қолган 18 ёшли қиз унга турмушга қичишдан бош тортганлиги боис ҳаёт билан видолашишга қарор қабул қилган.
Ҳозирги кунда эркак билан психологлар ишлашмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.