Болалар боғчаси ходимлари болаларга қўпол муомала қилишган, жумладан, қулоқларини тортиб, бошининг орқа қисмига урган ва тепган.
Қайд этилишича, ҳолат Урганч тумани 23-сон мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ушбу вазиятни ўрганиш мақсадида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи шакллантирилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Иш фаолияти давомида йўл қўйган қўпол хато ва камчиликлари учун ёрдамчи мазкур МТТ тарбиячилари Р.М. ва А.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.