«Август ойининг учинчи ўн кунлигида антициклоннинг узоқ давом этиши туфайли республикада салқин об-ҳаво кузатилди. Кечаси баъзи жойларда минимал ҳарорат +15 даражага, баланд тоғ ҳудудларида эса ноль даражагача тушди», деди у.
28 август куни антициклон чекиниши фонида Тошкент вилоятининг айрим баланд тоғ ҳудудларида ҳаво ҳарорати +5 даражагача пасайган.
«Шу пайтда тоғнинг юқори атмосферасидаги ҳарорат ерга нисбатан пасайиб, ноль даражага яқинлашди. Табиийки, бу ҳолда ҳаводаги сув буғлари кристалланиб, қорга айланди. Бу манзарани кеча Чимён тоғларида денгиз сатҳидан 3 км баландликка кўтарилган сайёҳлар кузатишган», деди Ўзгидромет ходими.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.