Чек бермаслик бўйича харидорлардан 104 мингдан ортиқ шикоят келиб тушди — Солиқ қўмитаси

Чек бермаслик бўйича харидорлардан 104 мингдан ортиқ шикоят келиб тушди — Солиқ қўмитаси


Жорий йилнинг 11 ойи давомида фуқаролардан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича 112 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, шикоятларнинг 104 мингдан ортиғи чек бермаслик ҳақида.

«Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКТлардан фойдаланиши ҳамда харид тўлов терминал орқали ёки нақд пулда амалга оширилишидан қатъи назар мижозларга QR-кодли чек тақдим этишлари шарт.

Товар ёки хизматлар учун P2P ўтказмалари орқали ҳисоб-китоб қилиш ноқонуний ҳисобланади.

Онлайн-НКТ қўлламаслик ва харидорга чек бермаслик солиқ ҳуқуқбузарлиги саналади ва белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади», — дея огоҳлантирмоқда қўмита.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.