Ўзбекистон президенти Қозоғистонга таъзия билдирди

Ўзбекистон президенти Қозоғистонга таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатдаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда кўрилган катта талофатлар муносабати билан Қозоғистон халқи ва президентига таъзия изҳор этди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва президентига ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Мактубда «қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган».

Давлат раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.