20 ёшли Зулайхо Тоштемирова Яйман шаҳрига 30 ёшли йигитга турмушга чиққан. Тўйдан сўнг ёш келинчак эрининг унга қўл кўтариши боис, яқинларидан уйига олиб кетишни сўраган.
Яқинларининг сўзларига кўра, қизнинг танасида калтакланиш излари топилган. Экспертиза натижалари бир ҳафтадан сўнг аниқ бўларкан, ҳозирча марҳумани дафн қилишга рухсат берилган. Шунингдек, қизнинг яқинлари таъкидлашича, эрининг қариндошлари юқори мартабага эга таниш-билишлари орқали ишни ёпишга ҳаракат қилишмоқда.
Қизнинг вафоти ҳакида телефон орқали эшитган акаси ва опаси унинг уйига боришган, у ерда қай кўз билан кўришсинки, сингиллари ҳовлининг ўртасида ўлик ҳолда ётибди. Уларга маълум қилишларича, оиланинг бошқа аъзолари уй ичида бўлишган. Қўшниларнинг айтишига кўра, ўша куни Зулайхо уйда бир ўзи бўлган, оила аъзолари уни уйда қулфлаб қуйиб, ўзлари кетиб қолишган.
Тахминларга кўра, уни уриб, уйига кетмаслиги учун уйни қулфлаб кетишган. Ўлимидан аввал марҳума қўшниларни чақиришга уринган.
Ўзбекистонда бу каби ҳолатлар нақадар кўпайиб бормоқда. Ёш келинчак таҳқирланса ва калтакланиб юрсаю, унинг яқинлари бунга муносабат қилмаса... Ажралиш шармандлик бўлса, ўз фарзандини ҳимоя қилмаслик яхшими? Маҳалладаги гап-сўзлар бахтли яшаши мумкин бўлган қизнинг таъзиясидан афзалми?
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.