Малайзия авиакомпанияси Куала-Лумпур – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйди

Малайзия авиакомпанияси Куала-Лумпур – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйди


“Batik Air” авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар қилди.

Маълум қилинишича, кеча, 15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:58 да “Batik Air” авиакомпанияси борти Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича илк парвозни амалга ошириб, Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар ҳафтасига бир марта жума кунлари Boeing 737 вa Airbus A330 самолётларида амалга оширилади. Келажакда авиаташувчи рейслар частотасини ошириш ҳамда минтақадаги йўналишлар тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

«Batik Air» — Индонезиянинг «Lion Air» лоукостер авиакомпаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади. Бош қароргоҳи Жакартада жойлашган авиакомпания мунтазам равишда ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.