Фарғонада ЙТҲ содир этган Tahoe ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши очилди

Фарғонада ЙТҲ содир этган Tahoe ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши очилди


14 декабрь куни соат 13:00 атрофида Марғилон шаҳрида Tahoe ва Tico машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2023 йил 14 декабрь куни соат 13:00 лар чамасида Марғилон шаҳар А.Яссавий-Тинчлик кўчалари кесишган чорраҳаси автомабил йўлида фуқаро М.Ю “CHEVROLET TAHOE — 2” автомашинасини бошқариб кетаётиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга ўтиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.Т. бошқарувидаги “ТIСO” русумли автомашинага урилиб, йўл улов ҳодисасини содир этган.

Натижада “ТIСO” русумли автомашина ҳайдовчиси С.Т. тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага мурожаат қилган.

Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорининг берган маълумотномасига кўра, С.Т. да оғир тан жароҳати – бош мия чайқалиши, бош мия травмаси, чап оёқ синиши ва бошқа жароҳатлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.