Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази Матбуот хизматиДеcембер 16, 2023
Яна уч ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Унга кўра:
Тошкент шаҳри бўйича аҳоли учун 7500 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 тонна учун (ҚҚСсиз) 188 минг 808 сўм ва 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 89 минг 977 сўм тўлов миқдори белгиланди.
Бухоро вилоятида эса аҳоли учун шаҳарларда 1 кишига ойлик 5000 сўм, туманларда 4000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 тонна учун (ҚҚСсиз) шаҳарларда 186 минг сўм, туманларда 160 минг сўм ва 1 м³ учун (ҚҚСсиз) шаҳарларда 83 минг сўм, туманларда 71 минг сўм тўлов миқдори этиб белгиланиши маъқулланди.
Наманган вилояти бўйича аҳоли учун 5000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 50 минг сўм тўлов миқдори белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини белгилашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.