Тошкентдан Қарши ва Самарқандга “Афросиёб”нинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди

Тошкентдан Қарши ва Самарқандга “Афросиёб”нинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди


“Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 25, 26, 27, 28 декабр кунлари 762/761-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши

Тошкент 6:59 — Қарши 10:33

761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши

Қарши 16:44 — Тошкент 20:20

Шунингдек, “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида ҳам қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Унга кўра, 2023 йилнинг 29, 30, 31декабрь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.