Фарғона вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фарғона вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди


Кулдашев Бурҳон Худойбердиевич Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бурҳон Кулдашев 1988 йилда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган, юриспруденция йўналишида олий маълумотли. 2010 йилдан тайинловга қадар ДХХда фаолият олиб борган.

2019 йилдан бери вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Хатамов Жамшед Мухторович Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.