Самарқандда Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, қочиб кетди — видео

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, қочиб кетди

7-синф ўқувчиси шифохонага олиб кетилган. Ҳайдовчи қўлга олинган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Gentra мактаб ўқувчисини уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 17:25 лар атрофида Самарқанд тумани “Равонак” МФЙ ҳудудида содир бўлган.

Йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7-синф мактаб ўқувчисини шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган қора рангли Gentra уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Оқибатда, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилган.

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, қочиб кетди — видео
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.