Фуқаро М.М (1975 й.т.), турмуш ўртоғи К.К (1982 й.т.) ҳамда уларнинг фарзанди М.М (2004 й.т.) ва вояга етмаган Х.М (2009 й.т.) яшаш хонадони ошхонасидаги газ плита орқали резина шланг билан завод усулида тайёрланган “Эрон печкаси”га уланиб, печкадан табиий газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб, вафот этишган.
Дастлабки маълумотда М.Мухиддинов, К.Казакова, М.Махамадхўжаева ва вояга етмаган Х.Махаммадоваларнинг ўлими ис газидан организмнинг умумий заҳарланиши оқибатида юзага келганлиги кўрсатилган.
Уларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа турдаги тегишли экспертизалар тайинланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15 декабрь куни Фарғонада ҳам бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.