Ўзбекистонликлар янги йилда неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар янги йилда неча кун дам олади?


Ўзбекистонда барча ходимлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар Янги йил байрамида кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.2022 йилдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ — 270-сон Фармонига кўра, 30 декабрь — шанба 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Шунга кўра, Янги йилда иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишлари мумкин. Яъни: 30 декабрь — шанба, 31 декабрь — якшанба, 1 январь — душанба .

«Меҳнат ҳуқуқи» телеграм канали маълумотларида қайд этилишича, “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳасига кўра, 2024 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилиши мумкин:

6 январь — шанба кунидан 2 январь — сешанба кунига. Шунда 2 январь сешанба 5 кунликлар учун дам олиш ҳисобланиб, 6 январь — шанба эса иш куни бўлади.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 2 январь сешанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланиши мумкин.

Бироқ, бу ҳозирча лойиҳа, Фармон эълон қилинса, барчаси аниқ бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.