Коррупциянинг дунё миқёсидаги зарари 3 трлн АҚШ долларига етган

Коррупциянинг дунё миқёсидаги зарари 3 трлн АҚШ долларига етган

Давлат раҳбари энг ёмони жамият кўраётган маънавий зарар эканлигини билдириб, унинг кўламини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмаслигини таъкидлади.

Бугун, Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросими ўтказилмоқда. Тадбирда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, мамлакатда коррупцияга қарши амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Маълум қилинишича, коррупциянинг бугунги кундаги дунё миқёсидаги зарари 3 трлн АҚШ долларига етган. Аммо катта рақамлар ҳақиқий ҳолатни ва коррупция натижасида кўрилаётган аниқ зарарни ифода эта олмайди. Президент энг ёмони жамият кўраётган маънавий зарар эканлигини билдириб, унинг кўламини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмаслигини айтди.

Таъкидланишича, мазкур муаммонинг оқибатларини чуқур англаган ҳолда Ўзбекистон БМТ, Жаҳон банки ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб махсус агентлик ташкил қилинди. Ўзбекистон 2021 йилда халқаро очиқ маълумотлар харитасига аъзо бўлди.

“Open data invent” рейтингида жорий йилда 30-ўринга кўтарилган.

“Очиқ маълумотлар манбалари бўйича Ўзбекистон дунёда 4-ўринни қайд этган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.