Декабрь ойининг 15 кунида 400 нафардан ортиқ истеъмолчилар электр ва газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Қайд этилишича, декабрь ойининг 15 кунида ўтказилган назорат тадбирларида 411 нафар истеъмолчининг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлат манфаатларига жами 73 млрд 274 млн сўмлик зарар келтирилганлигини аниқланган.
Мисол учун, Тошкент вилоятида 20 та ҳолатда тизимга 25 млрд 293 млн сўмлик, Тошкент шаҳрида 30 та ҳолатда тизимга 11 млрд 308 млн сўмликдан зиёд ва Фарғона вилоятида 52 та ҳолатда тизимга 7 млрд сўмликдан зиёд энергоресурслар талон-торож қилинган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.