Душанба куни собиқ вазирнинг ҳибсга олиниши ҳақидаги маълумотни бошқа бир қатор оммавий ахборот воситалари ҳам тарқатган.
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизматлари ҳали бу тўғрисида маълумотга эга эмасликлари ҳақида хабар беришган.
Таъкидлаш жоизки, Воитов 2022 йил августдан 2023 йил октябргача қишлоқ хўжалиги вазири бўлиб ишлаган. Бундан олдин 2020 йил март ойидан бошлаб Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.
2023 йил октябрь ойида Воитов қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари лавозимидан озод этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.