Шу каби, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳайробод” маҳалласидаги “A.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси Б.Х. харидор М.Х.га ҳеч қандай ҳужжатсиз 195 дона “Журавли” номли алкоголь маҳсулотини 4,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан қалбаки акциз маркали 20 хил турдаги 1 078 дона алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.