Ялпи мажлисда Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди
Олий Мажлис Сенатининг 48-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга асосан Элза Шамсутдинова ўн йиллик муддатга, Анвар Элмурадов муддатсиз даврга, Баходир Эргашев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Шу билан бирга, Бобир Исламов, Отабек Мамажанов, Шерзод Мирзахакимов, Дониёржон Тожибоев, Фируз Турсунов, Фахриддин Халилов, Шерзод Шеркулов ва Хуршид Эшмуратов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.