Хабарга кўра, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Хомкон” бўлимида ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада ходимларнинг ўз ишига совуққон муносабатда бўлганлиги натижасида 4 туп ўсувчанлигини йўқотмаган ва 2 туп ўсувчанлигини йўқотган “Зарафшон” арчалари таг қисмидан кесилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, 43 туп арча дарахтларининг ён шохлари кесилиб, шикаст етказилган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан “Хомкон” бўлими бошлиғи ҳамда 3 нафар ходимга МЖтКнинг 95-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бўлим бошлиғи БҲМнинг 5 баробари, ходимлар эса 3 баробари миқдорида жаримага тортилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 21 миллион 583 минг сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳуқуқбузарларга ўзларига тайинланган жарима ҳамда зарарни тўлашлари белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.