«Қозоғистон халқи юзага келган муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун етарли иродага эгалигига ишонамиз» — Ўзбекистон ТИВ

«Қозоғистон халқи юзага келган муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун етарли иродага эгалигига ишонамиз» — Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва Қозоғистон халқи беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқишига ишонади, дейилади ТИВ баёнотида.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди.

«Қардош Қозоғистонда кечаётган сўнгги воқеалар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда», — дейилади баёнотда.

«Ишончимиз комил, донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқади», — дея таъкидлайди ТИВ.

«Қозоғистон халқи ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни ўзи мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз», — дейилади баёнотда.

«Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи, миллат фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди», — дея қайд этди Ўзбекистон ТИВ.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.