3 та вилоятнинг электр таъминотида узилиш кузатилди

3 та вилоятнинг электр таъминотида узилиш кузатилди

Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти.

Бугун соат 14:13 да водий вилоятлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли «Л — 524» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бунинг натижасида водий вилоятлари (Наманган, Фарғона ва Андижон)нинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.

«Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Носозлик тез орада бартараф этилиб, электр энергияси барқарорлиги таъминланади», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.