Туман Ўзбекистондаги иккита аэропорт фаолиятини чеклаб қўйди

Туман Ўзбекистондаги иккита аэропорт фаолиятини чеклаб қўйди

Қалин туман туфайли Наманган ва Фарғона аэропортларида ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши вақтинча чекланди. Айрим рейслар Тошкентга йўналтирилди.

Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити – қалин туман туфайли Наманган ва Фарғона аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Хусусан, Наманганда қуйидаги парвозлар кечиктирилди:

— Flynas авиакомпаниясининг XY — 652 Наманган — Жидда парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);

— Aeroflot авиакомпаниясининг SU — 1971 Наманган — Москва парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);

— RedWings авиакомпаниясининг WZ — 1124 Махачкала — Наманган — Махачкала рейси (самолёт Наманганда об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда);

— Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY — 9858 Уфа – Наманган парвози (Тошкентга йўналтирилган);

— Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY — 9825 Наманган – Сочи парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);

— Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P — 5382 Мадина — Наманган парвози (Тошкентга йўналтирилган). 5P — 5381 Наманган – Мадина парвози Тошкентдан амалга оширилади, йўловчилар ер усти транспортида Тошкентга етказилади;

— Jazeera Airways авиакомпаниясининг J — 663 Қувайт – Наманган парвози (самолёт Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилган, йўловчилар Наманганга ер усти транспортида етказилади).

Фарғона аэропортида қуйидаги парвозлар кечиктирилди:

— Utair авиакомпаниясининг UT — 789 Москва — Фарғона парвози (Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди. UT — 790 Фарғона — Москва парвози об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда);

— S7 авиакомпаниясининг S76323 Иркутск – Фарғона – Иркутск парвози (Иркутсксдан учиш 22.12.2023 санасига Тошкент вақти билан соат 18:00га қолдирилди).

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.