Избоскан туманининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди

Избоскан туманининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди

Серобидин Исмоилов ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбдор дея гумон қилиниб, ҳибсга олинган.

Андижон вилояти Избоскан туманининг собиқ ҳокими Серобидин Исмоилов ҳибсга олинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти прокурори ўринбосари Избоскан туманининг собиқ ҳокими Исмоилов Серобидинни Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиб, судга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этган.

ЖИБ Андижон шаҳар судида мазкур илтимоснома тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган ва илтимоснома қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С.И.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва қамоққа олиниши ҳамда тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Серобидин Исмоилов Избоскан туманига 2018 йилдан бери ҳокимлик қилиб келаётганди. У 10 декабрь куни президент маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида ўтказилган сессияда ишдан олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.