Тошкентда ўқийдиган талабалар учун вилоятларга қўшимча автобус қатнови ташкил этилди

Тошкентда ўқийдиган талабалар учун вилоятларга қўшимча автобус қатнови ташкил этилди

Автобуслар бугундан бошлаб Талабалар шаҳарчасидан юришни бошлайди.

Тошкент шаҳрида таҳсил олувчи ва қишки таътил муносабати билан доимий яшаш жойларига жўнаб кетувчи талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, автобуслар 23 декабрь куни соат 10:00 дан Талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети (мўлжал: Беруний метроси) бош биноси қаршисидаги майдондан (кириш дарвозаси, арка олдида) юришни бошлайди.

Автобуслар қатнови талаб (буюртма) мавжуд бўлган қуйидаги йўналишларда ташкил этилмоқда:

Тошкент — Олот (Бухоро);

Тошкент — Қарши;

Тошкент — Термиз.

Чипталар Ўзбекистон Миллий университети бош биносида ташкил этилган сайёр кассада сотилади.

Шунингдек, Тошкент-Олот (Бухоро) йўналиши бўйича автобуслар Жиззах, Самарқанд, Навоийга борадиган талабалар учун йўналишда белгиланган нархларда хизмат кўрсатиши мумкин.

«Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларига жўнаб кетувчи талабалар учун алоҳида қўшимча темир йўл вагонлари ташкил этилган. Ушбу йўналишларда имтиёзли темирйўл чипталари Ўзбекистон Миллий университети бош биносида ташкил этилган сайёр касса (мўлжал: Беруний метроси) орқали берилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.