Рўзигул Орзиқуловага президент совғаси – Chevrolet Onix автомобили топширилди.
«Йил аёли» унвонини Жиззах шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Рўзигул Орзиқулова қўлга киритди. Унга автомобиль калитлари президент совғаси сифатида топширилди.
Маълумот учун, «Йил аёли» кўрик-танлови мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётган, турли соҳаларда меҳнат қилаётган, оилада ва фарзанд тарбиясида ўрнак бўлаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш, фаоллик кўрсатиш мақсадида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.
Мазкур танловда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган аёллар, ҳатто уй бекалари ҳам иштирок этишлари мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.