Фискал институтда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Қўмита Раиси давлат солиқ хизмати органлари ходимлари, шунингдек, тизим таркибидаги таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари орасида катта салоҳиятга эга, ғайратли, ёш кадрлар кўплигини таъкидлади. Келажакда солиқ соҳасини ривожлантиришда ёшларга катта умид боғлангани қайд этилди.
Солиқ соҳасини ривожлантиришга қаратилган муштарак мақсадлар йўлида янада ташаббускор ва фидойи бўлишга чорлаб, бу борада ёшларнинг ғояларини қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлигини билдирди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда иштирокчлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришди.
Фискал институт 3-босқич талабалари — Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси соҳиби А.Абдураҳимов ва Навоий номидаги давлат стипендияси соҳибаси Т.Абдураимовага Институт ректори номидан нотебоок тақдим этилди.
Шунингдек, маҳалла тизимида яхши кўрсаткичлар қайд этиб келаётган яна бир ёш ходимнинг унвони бир поғона оширилишини маълум қилди.
Иштирокчи ёшлар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан солиқ тизимининг маҳаллага туширилиши чин маънодаги халқчил ислоҳот эканлигини таъкидлади.
Ёшлардан бири тенгдошларига қарата солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш давлат олдидаги бурчи эканлигини аҳоли онгига сингдириш муҳим вазифаларидан бири эканлигини айтди.
Хусусан, маҳаллаларнинг тадбиркорлик салоҳияти ва аҳоли солиқ маданиятининг ошишида маҳаллаларга бириктирилган ходимларнинг билим ва тажрибаси алоҳида аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.