Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор кузатувга олинган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган ва тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 97 млн. сўмлик жами 193 минг 800 дона “Британик” номли пиротехника маҳсулоти борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилганда 43 млн сўмлик жами 86 минг 400 дона “Британик” номли пиротехника маҳсулоти борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.