Энди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси бош вазирга ўринбосарлик қилади

Энди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси бош вазирга ўринбосарлик қилади

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

“Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

Шунингдек, Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:

— Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;

— вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;

— туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.