Фармонга кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.
Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими, туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.
Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 2022 йил март ойида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги таркибида ташкил этилганди. 2022 йил декабридаги ислоҳотлар вақтида қўмита Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги таркибига ўтказилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.