Тошкентдан Жиддага учаётган рейс 7 соатдан кўпроққа кечиктирилди

Тошкентдан Жиддага учаётган рейс 7 соатдан кўпроққа кечиктирилди


Panorama Airways’нинг Тошкент–Жидда йўналишидаги парвози 7 соатдан кўпроққа кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Хабарда айтилишича, Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент–Жидда йўналишидаги 5П5359 рейси пойтахт аэропортида техник сабабларга кўра 7 соатдан кўпроққа кечиктирилди. Йўловчилар Тошкент халқаро аэропорти терминалига жойлаштирилди. Авиакомпания йўловчиларни ичимлик ва иссиқ овқат билан таъминлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.