Арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

Арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан чекка ва чегара ҳудудлардаги аҳолини арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19-22 декабрь кунлари Фарғона туманининг эксклав ҳудуди ҳисобланган «Шоҳимардон» ва “Ёрдон” МФЙ аҳолиси учун кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Ушбу савдо ярмаркаларига аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, 18 тонна маҳаллий ун ва 9 500 литр ўсимлик ёғи арзонлаштирилган нархда етказилди.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг чорва моллари учун қиш мавсумини беталафот ўтказиши учун 7,5 тонна омухта ем етказиб берилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.