Фуқароларга электрда узилишлар бўлмаслиги учун байрам кунлари ҳам тўлов қилишлари мумкинлиги эслатилди

Фуқароларга электрда узилишлар бўлмаслиги учун байрам кунлари ҳам тўлов қилишлари мумкинлиги эслатилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ байрам муносабати билан эълон қилинган қоъшимча дам олиш кунлари (30 декабр – 2 январ) давомида қарздорлик туфайли хонадонларда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобиль иловалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини эслатди.

«Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилишни, носоз ва ностандарт қурилмалардан фойдаланмасликни ҳамда ёритиш безакларини назорациз қолдирмасликни сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Маълумот учун: Республикамизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЕ)нинг жорий этилиши муносабати билан қарздорлар автоматик тарзда тармоқдан ажратилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.