Йил якуни билан брендларга 1,2 млрд. долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинишига олиб келди.
Жорий йилда Германия, Россия, Франция, Испания, Италия, Туркия, АҚШ каби мамлакатларда 16 та йирик Халқаро кўргазмаларда 150 дан ортиқ корхоналар иштироки таъминланди.
Қўшимча равишда электрон тижоратни ривожлантириш натижасида Wildberries, Ozon каби маркетплейслар орқали 400 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.
Қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида жорий йилда 110 минг тоннадан ортиқ сунъий тола ва аралаш матолар қайта ишланди.
Ушбу ишлар натижасида йил якунига қадар 3,5 млрд. доллар миқдорида экспорт таъминланиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.